Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдаги VIII Қурултойида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тасдиқланган жадвалда кўрсатилган муддатда 2020 йил 16 ноябр куни тармоқ тизимига қарашли бўлган, ишчи ходимлари сони 62 нафар бўлган 2 сонли махсус механизациялашган кўчма жамланмаси меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Қурултой делегати Б.Мейлиев томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 5 йиллик хисобот даври давомида олиб борилган ишлари юзасидан иштирокчиларни таништириб ўтди.
Б.Мейлиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қурултой қатнашчиларига йўллаган табриги юзасидан батафсил тўхталиб, табрикда касаба уюшмаларининг жамиятда ҳамда меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борган ишларини эътироф этиб, 11 ноябр кунини касаба уюшмалари куни этиб белгилашни, касаба уюшмалари фаолиятини юқори даражага кўтариш мақсадида ҳар томонлама етук кадирлар тайёрлаб берадиган касаба уюшмаларининг академиясини очиш тўғрисидаги таклифларини барча иштирокчиларга маълум қилди.
Шунингдек, Қурултойнинг ўтиши жараёнида 20 дан ортиқ чет эл давлатларининг касаба уюшмалари томонидан табриклар йўлланганлиги ҳақида билдириб ўтилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти
бирлашган қўмитаси раиси Б.Мейлиев
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: