“Тарихий қадамжоларга ташриф”

Тармоқда ички туризмни ривожлантириш, ходимларни туристик саёхатларга жалб қилиш мақсадида 2016 йил 17 ноябр куни тармоқ касаба уюшмаси фаоллари, вилоятлар ва Тошкент шахар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раислари, тармоқнинг бошқа вазифалардан озод касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва Республика Кенгаши аппарати ходимлари учун қадимий ва навқирон Самарканд шахрининг тарихий қадамжоларига туристик саёхат уюштирилди.
“Касаба сайр” шуъба корхонаси томонидан ташкиллаштирилган туристик саёхатнинг дастурига асосан саёхатчилар “Афросиёб” тезюрар поездида Самкранд шахрига етиб келдилар. Тарихий қадамжоларга зиёрат Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрининг зиёрати улар ва оила аъзоларининг хақига қуръон тиловати билан бошланди.
Туристик сёхат дастурига биноан “Шохи Зинда” мавзолейи, “Улуғбек расадхонаси, “Хазрати Дониёр”, “Имом Ал Бухорий” зиёратгохлари, “Бибихоним мадрасаси”, “Регистон” майдонига зиёратлар уюштирилди.
Туристик саёхат иштирокчилари саёхат давомида Самарканд шахрининг қадимий обидалари, тарихий музейлари хамда самарканд халкининг урф-одатлари, халқ ижодиёти хамда ўзига хос миллий анаъналари билан яқиндан танишдилар
Саёхат давомида йўлбошловчи томонидан Самарканд шахрининг тарихи, буюк зотларнинг хаётлари ва фаолиятлари, Навқирон Самарқандда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.
Туристик саёхат иштирокчилари чуқур таасуротлар билан шу куни Тошкент шахрига қайтдилар.

sam_8136

sam_8098

sam_8111

sam_8127

Print Friendly, PDF & Email