Тармоқ Республика Кенгаши “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида” ги қарори асосида худудий бирлашган касаба уюшмалари томонидан тақдим этилган электр энергиясини ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича олиб борилаётган ишлари, фаолиятлари акс эттирилган хужжатлари ишчи гурух томонидан кўриб чиқилди.
Кўрик танловнинг ғолибларини аниқлашда корхоналарда энергия тежаш бўйича мусобақалар ўтказилганлиги, энергия ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши рационализаторлик тадбирларининг бажарилиши хақида тахлилий маълумотларга асосий урғу берилди. “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти” танловининг Республика босқичида қуйида қайд этилган корхоналар ғолибликни қўлга киритдилар.
1 Ўрин. Андижон вилояти “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш комбинати” МЧЖ. (Директор: Садиков Мадаминжон Хамиджанович, КУҚ раиси Хамидов Азизбек Мадаминжон ўғли)
2 Ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси “Йуллардан Мунтазам Фойдаланиш” УК Нукус филиали (Директор Тификов Василий Владимирович КУҚ раиси Бердимуратова Загипа Джолдасбаевна)
3 ўрин Қашқадарё вилояти “Янги турдаги темир-бетон технологияси” МЧЖ (Директор Турсунов Шерзод Пулатович, КУҚ раиси Хусанов Тўлқин Рахимкулович)
Ғолиблар Тармоқ Республика Кенгашининг “Диплом”и ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: