«Тошкентдан Хоразмгача…»

Бугунги кунда шу машҳур қўшиқни хиргойи қилганингизда, беихтиёр бу икки юрт ўртасидаги йўлнинг неча километрлиги ёдингизга тушади. Йўлни эслагандан кейин эса, уларнинг бугунги ҳолатини ҳам кўз олдингизга келтиришингиз табиий. Дадил айтиш мумкинки, бу йўллар бугун замон талабларига мос ҳолда – ҳам қурилмоқда, ҳам таъмирланмоқда.
Айни пайтда вилоятда «Хоразмавтойўл» ташкилоти қарамоғидаги йўл хўжалиги корхоналарига қарашли жами 2210 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 113 км — халқаро, 706 км — давлат ва 1391 км — маҳаллий аҳамиятдаги йўллардир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 126-сонли қарорига асосан 4р156 «Урганч–Хонқа–Ҳазорасп–Тошсоқа орқали Амударё» автомобиль йўлининг 50-62 км қисмида, 4р158 «Урганч–Хива» автомобиль йўлининг 13-28 км қисмида, 4р160 «Урганч–Гурлан–Манғит–Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 0-5 км қисмларида йўл қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Кўприкларни қайта қуриш бўйича «Хоразмкўприк» корхонаси ва бошқа пудратчилар томонидан, вилоятдаги 5 та кўприкда ишлар қизғин олиб борилмоқда. Шундан Хива туманидаги кўприкда ишлар тўлиқ тугалланди, Урганч, Қўшкўпир, Хазорасп ва Гурлан туманидаги кўприкларни қайта қуриш ишлари жорий йил охирига қадар якунланади. Бундан ташқари 4р161 «Урганч–Чолиш–Беруний» автомобил йўлини 13-километрида қурилаётган Амударё устидан ўтувчи кўприкнинг таъмирлаш ишлари ҳам бошлаб юборилган.
Вилоятдаги шаҳар кўчаларида ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, Урганч шаҳридаги «Ёшлик», «Хонқа», «Маърифатчи», «Байналминал», «Шовот», «Тинчлик», «Шерозий», «Ғ.Ғулом», «Пахлавон Махмуд», «Амударё», «Беруний», «Янги Урганч» кўчалари хамда Шовот канали бўйи йўлида қайта қуриш ишлари бажарилди.
Юқоридагилардан ташқари вилоятдаги автомобиль йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам талай ишлар амалга оширилди. Жумладан, 22 та кўприкда панжара, йўлак ва ён тўсиқлари ўрнатилди, 1000 дан ортиқ йўл белгилари ва 500 км дан зиёд йўл чизиқлари янгиланди, 30 км атрофида йўл ёқаси тош билан қайта мустаҳкамланди. Йўловчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 40 та замонавий енгил типдаги ойнабанд автобус бекатлари қурилди, 27 та мавжуд автобус бекатлари таъмирланди.
Бир сўз билан айтганда, бугун Хоразм томонларга йўлингиз тушса, янгиланаётган ва қурилаётган йўлларни кўриб, худди бу санъатсевар юрт одамлари сингари – қувнаб, ҳатто куйлаб кетишингиз аниқ…
Ташкилотда иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ижтимоий шерикчилик тамойили асосида жамоа шартномаси тузиш, унда ходимлар манфаатларини ифода этиш, бандлик, янги иш ўринлари яратиш, ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси, ёшлар ва аёллар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларига амал қилинишини таъминлашга қаратилган бандларни киритиш ҳамда уларнинг бажарилишига эришиш бўйича ишлаб келмоқда.
“Хоразмавтойўл” ХЙФТ тизимидаги корхона ва ташкилотларда умумхалқ байрамлари кўтаринки руҳларда нишонланмоқда, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар, илғорлар, фахрийлар рағбатлантирилмоқда.
Соҳада кўп йиллар фидокорона меҳнат қилиб пенсияга чиқаётган ишчи-ходимлар иш берувчилар ва касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантирилиб, нафақага кузатилмоқда.
Меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар доимий назорат остида амалга ошириб борилади ва биринчи навбатда ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, яъни махсус кийим-бош, махсус пойафзал, ҳимоя кўзойнаклари, ёнғинга қарши қалконлар билан таъминлашга алоҳида эътибор берилади.
Тасдиқланган график асосида барча раҳбарлар, бош муҳандис, участка бошлиқлари ва бош механикларнинг билимлари текширилиб, аттестациядан ўтказилади. Бунда асосан меҳнат қонунларига риоя қилиш, саноат санитарияси, меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, юк кўтариш хавфсизлиги, корхоналарда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яхшилаш ишларига қаратилади
Ташкилот ва унга қарашли корхоналарда ҳар ойда маънавият соатлари мунтазам ўтказилиб, уларда ишчи-ходимларга маданий, миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий, аҳлоқий мавзуларда, республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маърузалар қилиниб, давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Ишчи-хизматчилар спортнинг мини футбол, валейбол, велоспорт, шахмат, шашка, бадминтон ва бошқа турлари билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда ва вилоят миқёсида ўтказилаётган спартакиадалар ва мусобақаларда ташкилотимиз ишчи-ходимлари фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Ишчи-хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини ва фарзандларини соғломлаштириш мақсадида республикамизда жойлашган санаториялар ва болалар оромгоҳларига йўлланмалар имтиёзли равишда берилмоқда.
Ҳар йили ишчи-ходимларни республикамизнинг қадимий шаҳарлари, тарихий қадамжолари ва обидалари, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш, улар ўртасида ватанга бўлган муҳаббатни ва ифтихорни янада ривожлантириш мақсадида ишчи-ходимларнинг Тошкент, Шахрисабз, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига жамоавий саёҳатлари уюштирилади.
20150420_111719

izobrazhenie-063

izobrazhenie-139a

20150420_111222

20150420_111325

Print Friendly, PDF & Email