Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир” деган фикри ҳалқимиз орасида эзгу даъватга айланди. Шарафли касб эгаларининг меҳнатини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашга қаратилган ишлар давлатимиз раҳбари томонидан янада кучайтирилди.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда таълим соҳасидаги юзлаб устоз ва мураббийлар Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден медаллари билан тақдирланди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўкитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларнинг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига кўра, Жарқўрғон қурилиш ва гидротехника касб хунар коллежи махсус фан ўқитувчиси Мардаев Гулмирад Хайдарович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” ҳамда Термиз саноат ва транспорт касб хунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси Дусияров Олим Худаймуратович “Шухрат “ медали билан мукофотланиши тармоқ тизими касаба уюшма аъзолари фаоллари орасида уларнинг борлиги янада қувонарлидир.
Ҳар иккала устоз ҳам ёшлигидан институтда олган билим маҳоратини ишга солди. Бунда устозларининг тажрибасига таянди. Тинимсиз меҳнатлари аста секин самарасини бера бошлади. Шогирдлари фан олимпиадаси ва кўрик танловларда фаоллашди. Бу каби ютуқлар уларни янада самарали ишлашга, изланишга ундади. Зиммасига катта вазифа юкланган икки фидойи педагог ишни малакали мутахассислар сафини ошириш, сифат ва самарадорликни яхшилаш, ёш авлоднинг пухта билим олишлари учун имкониятлар яратишга эътибор қаратиб, таълим ислоҳотини амалга оширишга муносиб ҳисса
Хозирда эзгуликни қалбига жо қилган касбининг фидойиси устозларимиз 55 баҳорини қаршилаяпти. Ушбу табаррук ёши билан оила аъзолари, дўстлари ҳамкасблари ва шогирдлари муборакбод этишмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: