“Ўрнак бўлиш йўлида”

Жорий йилнинг 31 май куни “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг Қашқадарё вилояти бўйича 1-босқичида ғолиб бўлган 47 та касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлар орасида танловнинг ҳудудий  2-босқичи  ўтказилди.

Танловда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш соҳаларида шунингдек касаба уюшмаларида ташкилий масалалар ва фаолиятларини тарғибот-ташвиқот масалалари юзасидан олиб борган ишлари ишчи комиссия томонидан ҳаққонийлик ва ошкоралик асосида  кўриб чиқилди.

Кўрик танловнинг баҳолаш мезони натижаларига кўра аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида тармоқ тизимидаги “Жанубий халқаро давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси” бошланғич ташкилоти ғолиб деб топилиб, I-ўринга сазовор бўлди. 2 -ўрин “Қамаши “Ёртепа” қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи” бошланғич касаба уюшма ташкилоти, 3-ўринни эса “Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилоти” эгаллади.

Аъзолар сони 100–нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлари ўртасида I-ўринни  “2-Махсус меҳанизациялашган кўчма жамланма” бошланғич касаба уюшма ташкилоти эгаллади. 2-ўринга “Яккабоғ йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси” бошланғич ташкилоти, 3-ўринни “Қарши тумани Бешкент йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси” бошланғич ташкилоти эгаллади.

Танловда ғолиб бўлган барча иштирокчилар касаба уюшмасининг махсус дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Танловнинг 2-босқичи ғолиблари хужжатлари кейинги босқичда иштирок этиш учун  Республика Кенгашига тақдим этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email