“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!”

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил 6 мартдаги 10-24”с”-сонли “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!”дастури ижросини таъминлаш мақсадида  тармоқ Бухоро вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан режа-тақсимот асосида ички туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 16-17 апрел кунлари вилоят автоҳаваскорлар жамияти масъулияти чекланган жамиятининг   50 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини  Хоразм вилоятидаги Хива, Ургенч тарихий шаҳарларга саёхатлар   ташкил этилди. Икки  кунлик саёхат  ишчи-ходимлар учун жуда мароқли ўтиб, юртимизнинг бой тарихи билан танишишди. Саёхат ташкилотчиси — касаба уюшмасига миннатдорчилик билдирдилар.

                     

Print Friendly, PDF & Email