Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарғибот китобининг тақдимоти

Корхонада фаолият кўрсатаётган ходимларни – касаба уюшма аъзоларининг спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда  шу орқали  уларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш ва саломатлигини тиклашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини сермазмун ва қизиқарли ўтказиш мақсадида

8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан «Спорт-саломатлик куни» шиори остида 2020  йил 5 декабр  куни Зомин ТЙФУ корхонасида шахмат ва стол тенниси   бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа коронавирус пандемияси шароитида санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда кўтаринки руҳда ва байрамона кайфиятида бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчилари тушлик пайтида  иссиқ овқат билан таъминланди. Совринли ўринлар ва номи-нация ғолиблари пул мукофоти ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

“Бундай мусобақалар  мунтазам равишда ўтказиб турилади, мусобақанинг шахмат тури  бўйича 1-ўринни қўлга киритдим – дейди мусобақа  иштирокчиларидан механизатор Абдурахмонов Алишер – мусобақа қизиқарли ва сермазмун ўтди, бундай мусобақалар  хушкайфият бағишлаш билан бир қаторда меҳнат самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.  Ишчи-ходимлар манфаатини, саломатлигини ўйлаб қилинаётган бу каби хайри ишлар учун ташкилотчилардан миннатдормиз”

8 декабр Конституция куни муносабати билан  “Конституция – бахтимиз пойдевори!”деб номланган маданий — маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси  Нодира Хўжамқулова  сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини  Конституциямизнинг 28 йиллик байрами билан самимий табриклади. Конституциянинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати мустаҳкамланганлиги,  эришилаётган барча ютуқлар замирида аввало Конституциямизнинг ўрни муҳимлиги, юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида ҳам алоҳида тўхталди  ва  Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагини ёритиб берувчи йўлчи юлдуз  эканлигини  алохида таъкидлади.

Тадбирда  “Хуқуқий Ахборот” ва “Эл мадад” ташкилотлари томонидан харид қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси” номли  китобинингтарғиботи бўлиб ўтди.Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган барча  ислоҳотлар жараёни қонун устуворлигига боғлиқ бўлиб, барча қонун, фармон, қарор ва ҳуқуқий ҳужжатлар илдизи Бош қомусимизга, Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бевосита боғлиқлиги, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, ҳамда ушбу китобнинг  бугунги кунда долзарблигини инобатга олиб ушбу китоб  харид қилинганлиги, эндиликда ушбу китоб орқали Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва жамият ҳаётидаги ролини янада чуқурроқ ўрганишда  дастуриламал бўлиб хизмат қилишини мамнуният билан таъкидлади.

 

        

 

Print Friendly, PDF & Email