Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси буйича муҳокама йигилишлари бугунги кунда бошлангич ташкилотларда ўтказилаётган хисобот-сайлов йигилишларининг кун тартибига 1-чи масала бўлиб қолмоқда.
Барча корхона ва ташкилот рахбарлари томонидан ушбу мурожаатнома мазмун-мохияти асосий жихатлари тўғрисида ишчи ходимларга тушунтирилмоқда. Ана шундай йигилишлар АДТИ қошидаги академик-лицейда, Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида, Андижон вилоят ахборот ресурс марказида бўлиб ўтди.
Мурожаатномадаги асосий жиҳатлардан бўлган олийгохларда ўқиш муддати 3 йил бўлиши, камбағалликни камайтириш дастури, аҳолини ҳимоя қилиш концепсиясини ишлаб чиқариш масалалари йиғилиш қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: