Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг 2015-2019 йиллар учун

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси   ходимлари  касаба уюшмаси (бундан кейин- Касаба уюшмаси) — фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги  Қонуни ва ўз Уставига мувофиқ  меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этади ва касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлайди.

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси, Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат  палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий  масалаларга оид  2014-2016 йиллар учун Бош Келишувига асосан:

-ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлайди;

-тармоқ корхоналарида ижтимоий тотувлик ва барқарорликни сақлаб туради;

-ижтимоий шериклик тамойилини амалга оширади;

-иш берувчилар ва уларни бирлашмалари — яъни меҳнатни иқтисодий, ижтимоий ва маънавий мезон сифатида ҳимоя қилувчиларнинг барчаси билан ҳамкорликда тармоқ  Келишувлари, жамоа шартномаларни тузиш ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб боради.

Ушбу мақсадларда Касаба уюшмаси ўз ишларини қуйидаги асосий йўналишларда олиб боради ва уни амалга ошириш учун:

  1. I. Ижтимоий шерикчиликни  ривожлантириш   соҳасида

— Республика идоралари билан Ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитаси “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзмаҳсусмонтажқурилиш”, “Тошшаҳар-трансҳизмат” акциядорлик Компаниялари, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик Компанияси ва Ўзбекистон автомобиль  ва дарё транспорти Агентлиги билан ҳар уч йилда тармоқ тариф Келишувларни тузади;

-Тармоқ Келишувлари билан ўрнатилган иш берувчи ва ходимлар мажбуриятларини жамоа шартномаларга киритилиши ва бажарилиши устидан назоратни ўрнатади;

 -Ижтимоий меҳнат муносабатларини жамоа шартномаси билан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга  ва бозор иқтисодиётининг асосий субъектлари – иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ҳамкорлиги ва манфаатларининг муштараклигига қаратилган ижтимоий шерикчиликнинг таъсирчанлигини оширишга эришади;

-Ходимларнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилишларига ва корхоналарда мўътадил соғлом ҳолат ўрнатилишига кўмаклашади;

  1. Бандлик соҳасида

-Корхоналарда иш жойларини такомиллаштириш, меҳнат жамоаларининг рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришига хамда корхоналарни иқтисодий ривожланиши ва  банкрот бўлишларини олдини олишга кўмаклашади;

-Бандликка кўмаклашиш соҳасида ходимлар, айниқса аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта ўқитишдаги имкониятларининг тенглиги сиёсати асосида олиб боради;

-Меҳнат бозорида фаол сиёсат юритишга, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи барқарор иш ўринларни яратилишига кўмаклашади, яратилган иш ўринларга қабул қилинган  фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлайди;

-Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қила олмайдиган, иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларни энг кам миқдорини белгилаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади, бунда айниқса олий ва ўрта-маҳсус таълим муассасалари битирувчилари, ногиронлар, ёлғиз оналар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштирилишига кўмаклашади;

-Олий ўқув юртлари ва коллеж битирувчиларни ўз иш жойларида кўнимлиги устидан жамоа назоратини тизимли равишда амалга оширади;

-Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари меҳнат жамоаларида кўникиб кетишлари мақсадида “Устоз-Шогирд” тизимини тузилиши ва ривожланишига кўмаклашади;

-Корхоналарда касаначилик иш жойларининг яратилишига ва касаначилар учун корхона жамоа шартномасида имтиёз ва кафолатларининг белгиланишини назоратига олади;

-Қурилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига риоя этилишини назорат қилади;

-Корхоналарда меҳнат шартномаси тузилмаган ҳолда ходимларни меҳнатидан фойдаланмаслиги устидан таъсирчан назоратни ўрнатади;

-Юридик шаҳслар банкротликка учраши, модернизация натижасида қайта ташкил этилиши оқибатида бўшатиб олинаётган ходимларнинг қонуний ҳуқуқий ҳуқуқларига риоя этилиши уларни қайта ўқитилишига, малакасини ўзгартиришга ва ишга жойлаштиришга кўмаклашади;

-Давлат улуши хорижий инвесторларга берилган корхоналарда ходимларнинг ижтимоий ҳимояланганлик даражасини пасайиб кетишига йўл қўймайди;

III. Ижтимоий ҳимоя соҳасида

-Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларни  амалга ошириш ишларида фаол иштирок этади, кам таъминланган ва имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларни, ишлаётган оналарни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чораларининг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатади;

-Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чораларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;

-Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ҳар йили “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида мақсадли тадбирларни ўтказади;

-Пенсионерлар, ногиронлар, вояга етмаганлар, ёлғиз кексалар ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага мухтож бошқа табақаларини ижтимоий ҳимоя қилади;

-Жамоа шартномаси ва келишувлари орқали кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларга, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатиб боради;

-Республика идоралари раҳбарияти билан хар уч йилда ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Республика Савдо-саноат Палатаси ўртасида имзоланган Бош Келишувга мувофиқ тармоқ тариф Келишувларни тузади;

-Иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари билан ижтимоий  меҳнат муносабатларини такомиллаштириб  корхоналарнинг барчасида сифатли, қонун талабларига жавоб бера оладиган жамоа шартномаларни қабул қилинишига эришади;

-Корхоналарда қабул қилинган жамоа шартномалари хамда тармоқ тариф Келишувлари мажбуриятларини тўла ҳажмда бажарилиши устидан назорат ўрнатади;

-Корхоналар жамоа шартномаларига ишчилар ва уларни оила аъзоларини дам олдириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва бошқа  меҳнаткашларни манфаатларини химоясига доир  бандларини киритилишига эришади;

-Корхона ва ташкилотларда касаначилик фаолияти билан шуғулланаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, тармоқ Келишувлари ва жамоа шартномаларида белгиланган  имтиёз ҳамда кафолатлар берилишини таъминлайди;

-Хорижий мамлакатлар касаба уюшмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларида қонуний меҳнат фаолиятни юритишларига кўмаклашади.

  1. Иш ҳақи соҳасида

-Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасинининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлмаслиги устидан  жамоатчилик назоратини кучайтириб, тармоқ Келишуви ва жамоа шартномалари орқали меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори жорий этилишига эришади;

-Меҳнаткашларнинг реал иш ҳақи ва даромадларининг барқарор ўсиб боришига доир  чораларини кўради;

 -Иш ҳақи таркибида кафолатланган иш ҳақини кўпайтириш мақсадида  ялпи ички маҳсулот таркибидаги меҳнат ҳақи улуши ўсиши устидан  назорат ҳаракатини фаоллаштиради;

-Ходимларга уларнинг моддий ва маънавий эхтиёжини қондира оладиган миқдорда ҳақ тўланиши, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақини инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда индексация қилинишига эришади;

-Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришининг ижтимоий адолатли тизимини жамоа шартномалари ва бошқа меъёрий локал хужжатлар орқали жорий этилишига эришади;

-Ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини муҳофаза қилиш амалларини кучайтиради, иш ҳақидан қарздорликни тугатиш бўйича “йўл харитаси”ни  тузиб, унга қарздорликни тугатилишига доир аниқ чораларни киритиб, бажарилиши устидан назорат ўрнатади;

-Корхона ва ташкилот ходимларига мунтазам равишда амалий ёрдам беради, улар учун меҳнат ҳақи ва меҳнат шароитлари тўғрисида ўқув семинарлар ташкил этади, қонунчиликдаги тегишли ўзгариш ва янгиликларни  мунтазам равишда етказади;

-“Унумли меҳнат ва баракали маош — ижтимоий ҳимоясининг энг яхши воситаси” шиорида фаолиятини амалга оширади;

-Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришнинг ижтимоий адолатли тизимини жорий этилишига кўмаклашади;

-Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф ва тарифга қўшимча қисмлари  ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш чораларини тармоқ Келишуви ва жамоа шартномаларида акс эттирилишига эришади.

  1. Ҳуқуқий ҳимоя соҳасида

-Ходимларга ижтимоий-меҳнат соҳасида бепул ҳуқуқий-консультатив маслаҳатхоналарни ташкил этади;

-Меҳнат соҳасида камситмаслик, тенг ҳуқуқлар ва тенг  имкониятлар, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий амал қилинишига эришади;

-Кичик бизнес субъектларига меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш масалаларида ҳуқуқий маслаҳатлар кўламини кенгайтиради;

-Иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш вақти меъёрларига ва таътилга чиқиш ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, бунда касаначиларга, мавсумий ходимларга, кичик бизнес субъектлари ходимларига, маъмурий бошқарув функцияларига эга ходимларга алоҳида эътибор қаратади;

— Иш берувчиларни ёлланма ходимларнинг меҳнатга доир  қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириб, уларни меҳнат ҳуқуқлари бузилганида тегишли чораларни кўради, зарур ҳолларда ходимларни қонуний манфаатларини ҳимоялаш мақсадида суд жараёнида иштирок этади;

— Ёлланма ходимларни меҳнатидан фойдаланишга оид давлат томонидан ратификация қилинган халқаро меҳнат меъёрлари бажарилишини назоратга олади;

— Ходимларнинг меҳнатини тартибга солувчи меҳнат қонунчилига доир меъёрий хужжатларни амалий ишда қўллаш бўйича касаба уюшмаси ходимлари, фаоллари, корхоналарнинг ходимлар билан ишлаш хизмати ва бошқа мутаҳассисларнинг ҳуқуқий  билими самарадорлигини оширади;

— Ходимларни меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишни давлат меҳнат назоратчилари билан ҳамкорликда амалга оширади;

— Меҳнаткашлардан келиб тушган ариза ва шикоятларини қонунда белгиланган тартибда  кўриб чиқиб  қонун доирасида тегишли чораларни кўради;

— Корхона банкротга учраганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги туфайли ишдан бўшаб қолган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бунда уларнинг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари шу жумладан фарзандлари сонини ҳисобга олиб иш берувчиларга тегишли таклифлар беради.

  1. Меҳнат муҳофазаси соҳасида

— Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилашга доир меҳнат муҳофазаси бўйича Келишувларни имзоланишига эришади, бунда тармоқ корхоналарда “яшил иш ўринлари”ни яъни муносиб меҳнат шароитларини таъминловчи иш ўринларини яратишни назарда тутади;

— Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, давлат назорати ва текшируви органлари билан биргаликда меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, саноат ва экологик ҳавфсизлик аҳволини биргаликда текшириш амалиётини кенгайтиради;

-Меҳнат муҳофазаси маданиятини ташкил этиш ва илгари суриш, яъни ходимларга ҳавфсиз, нормал меҳнат шароитларини яратиш, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат муҳофазаси холатини яҳшиланиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини камайтиришга олиб келишига, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги муаммоларга иш берувчиларни эътиборини қаратади;

-Касб касалликлари ривожланиши хавфи юқори бўлган корхоналарда профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, уларни ўз вақтида аниқланиши ва уларга даволаш-соғломлаштириш  тадбирлари мажмуи қўлланишини назоратга олади;

-Янги ташкил этилган иш ўринларида меҳнат қилаётган ходимлар, жумладан аёллар ва ёшларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари, улар учун белгиланган қўшимча кафолатлар, меҳнат ва дам олиш шароитлари таъминланиши устидан назорат ўрнатади;

-Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан иш берувчиларнинг тўлиқ қамраб олиниши, корхона ва ташкилотларида меҳнат муҳофазаси тадбирларини молиялаштириш устидан  жамоатчилик назоратини кучайтиради;

-Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширади ва аниқланган қоида бузарликларни бартараф қилинишига  эришади;

-Корхоналарда иш ўринларни аттестациядан ўтказиш ва меҳнат шароитларини паспортлаштириш, ходимларга салбий таъсир этувчи зарарли омилларни камайтириш, амалдаги меъёрларга мувофиқ тарзда ишловчиларни санитар-маиший хоналар ва ускуналар билан тўлиқ таъминлаш, ходимларни зарур маҳсус кийим, пойабзал ва шаҳсий ҳимоялаш воситалари билан таъминланиши устидан назоратни олиб боради;

-Корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сонини лозим бўлган даражага етказилишини назоратга олади ва уларни билимларини ошириш мақсадида доимий ўқув семинарларни ташкил этади;

-Иш берувчидан корхона эхтиёжида қўлланадиган ишлаб чиқариш иншоатлари ва воситаларини фойдаланиш учун қабул қилишда амалдаги меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига қатъий риоя қилинишини талаб қилади;

-Ҳавфсизлик талабларига мос келмайдиган ускуна, қурилиш машиналари, механизм, мослама ва шунга ўхшашларни фойдаланишдан чиқарилишига эришади;

-Меҳнатда шикастланиш туфайли етказилган зарар учун тўловларни тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини устидан назорат ўрнатади;

-Хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар меҳнат муҳофазаси мутахассисларини ўқитишига ва малакаси оширилишига кўмаклашади;

-Иш берувчилар томонидан, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларга Меҳнат Кодексида белгиланган қўшимча кафолат ва имтиёзларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатади, уларни меҳнати маън этилган ишларда жалб қилинмаслигига эришади.

-Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловларида тармоқ корхоналарни иштирокини таъминлайди.

VII. Маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва ходимларни маънавий юксалтириш соҳасида

-Меҳнат жамоаларида “Маънавият соатлари”ни тизимли равишда ташкил этиб, уларда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда мамлакатимиз миллий стратегиясининг мазмун-моҳияти тарғиботини мунтазам олиб боради;

-Тармоқ корхона ва ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра сухбатлари ва учрашувлар ташкил этиш орқали мустақиллигимизга, тинч, осуда ва фаравон хаётимизга шукроналик ҳисларини меҳнаткашларнинг қалби ва онгига сингдиради;

-Тармоқ Келишувлари ва жамоа шартномалари орқали корхоналар балансида бўлган соғломлаштириш маркази ва маданият муассасаларни фаолиятини кенгайтириш, улардан ходимларнинг самарали фойдаланишини ташкил этади;

-Мунтазам равишда спорт ва соғлом турмуши тарзини тарғиб этиш, ходимлар гимнастикаси ҳамда оилавий спортни ривожлантиради;

 -Ҳар йили кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСидаги фалокатни бартараф этиш иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фахрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларнинг маълум миқдорини касаба уюшмалари санаторийларида бепул соғломлаштирилишига кўмаклашади;

-Ёз мавсумида болаларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш ва соғломлаштирилишини ташкил этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;

-Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек республиканинг экология жиҳатдан ноқулай минтақаларида истиқомат қилувчи болаларни соғломлаштирилишига кўмаклашади;

-Меҳнат жамоаларида  юксак ватанпарварлик, мустақиллик мафкураси, ўз Ватани билан фахрланиш туйғусини тарбиялаш бўйича тадбирлар, умумжаҳон қадриятларидан баҳраманд бўлиши учун меҳнаткашларни билим даражасини ошириш учун ўқув семинарларини ўтказади;

-Хотин – қизларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, уларнинг жамиятидаги мавқеини ошириш, ижтимоий ва маданий ҳаётда фаол қатнашиш, билим олиш, камол топиш, ўқиш ва бошчилик қилиш, шаҳс эркинлиги ва дахлсизлиги, ўзаро  тенг ҳуқуқлилик, оилани режалаштириш ва ҳ.қ. лар юзасидан ишларни амалга оширади;

-Маданий ва спорт-соғломлаштириш муассасаларини талаб даражасида сақлаб туриш учун корхоналар ўз маблағини ажратиш тўғрисидаги мажбуриятни жамоа шартномаларига киритилишига эришади;

-Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спорт-соғломлаштириш  иншоатлари тегишли моддий техник даражасида бўлиш учун корхоналар ва касаба уюшмаси бюджетидан ажратмаларни мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатади;

-Барча худудларда тармоқ спартакиадалари ташкил қилинишига, жисмоний тарбия ва спорт машғулортларига имкон қадар кўпроқ ходимларни, айниқса аёллар ва ёшларни кенг жалб этилишига эришади;

-Хўжалик органлари билан биргаликда ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш масканларини сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида очилиши учун чораларини кўради;

-Сиҳатгоҳлар ва дам олдириш масканларига йўлланмаларни тақсимлашда биринчи навбатда ижтимоий  ҳимояга муҳтож тоифадаги ходимларига эътибор беради;

-Корхона ва ташкилотларнинг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ходимларга санаторийлар ва дам олдириш уйлари йўлланмаларини харид қилиш ёки йўлланманинг қисман қийматини қоплаш учун маблағ ажратишга оид иш берувчиларнинг мажбуриятларини жамоа шартномаларга киритилишига эришади;

— Ички туризмни ривожлантирилишига кўмаклашиш мақсадида ходимлар учун Республикамизнинг тариҳий шаҳарлари, диққатга сазовор ва муборак қадамжолари ҳамда мустақиллик йилларида барпо этилган иншооатларига саёҳатлар уюштиради;

— “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарида режа асосида касаба уюшмаси хаёти ва фаолияти тўғрисида мақолаларни чоп эттиради;

-“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарига барча касаба уюшмаси қўмиталари обуна бўлишига эришади;

-касаба уюшмани мавкеини янада мустаҳкамлаш, мавқеини ошириш, касаба уюшмага янги аъзоларини жалб қилишни кучайтириш мақсадида Республика, маҳаллий оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;

-касаба уюшмаси аъзолари билан тезкор мулоқот ўрнатиш мақсадида  тармоқ ВЕБ-САЙТини ривожлантириб, “Савол-жавоб” руқни асосида ходимлар саволларига тезкор жавоблар берилишини таъминлайди.

VIII. Аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар тақдим этиш соҳасида:

-Тармоқ корхона ва ташкилотларида ишловчи ва ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилади, уларни касаба уюшма аъзолигига кенг жалб этиб, касаба уюшмаси фаоллари сафини ёшлар билан мустаҳкамлайди;

-Ёшларни меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатлари, ҳалқаро меҳнат стандартлари, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ҳалқаро Конвенциялар қоидалари тўғрисидаги билимларини оширади;

-Ёшлар муносиб иш ҳақи тўланадиган ишларга жойлашиши, соғлигини мустаҳкамлаш учун шароит яратилиши, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

-Барча даражадаги касаба уюшма органларида Ёшлар Кенгашларини тузиб, уларнинг сафидан касаба уюшмаси кадрлар захирасини тайёрлайди, ёш мутаҳассисларни  малакасини оширишга кўмаклашади,  Ёшлар Кенгаши вакилларининг ўтказилаётган барча тадбирларда иштирокини таъминлайди;

-Ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик – танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш  орқали уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ҳамда онгида ватанга садоқат, миллий қадриятларга хурмат ҳиссини шакллантиради;

— Тармоқ корхоналарида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қуйидаги Конвенцияларига оғишмай риоя этилишини таъминлайди:

“Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенция;

“Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сонли Конвенция;

“Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103-сонли Конвенция;

“Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция;

“Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенция;

“Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли Конвенция;

-Жамоа шартномалари ва келишувларида аёллар ва ёшларга имтиёзлар бериш, улар учун маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш масалаларини назарда тутади, шу жумладан:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;

болалик  аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига  меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;

узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизмат ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш;

-Иш билан таъминланиш, малакасини ошириш, бошқа касбга ўқитиш масалаларида эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар яратилиши устидан назорат ўрнатади;

-Касаба уюшмалари сайланма органи таркибида аёллар вакиллигини  кўпайтиришга қаратилган чораларни кўради;

-Тармоқ Келишувлари ва жамоа шартномаларида хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш ҳусусиятларини ва уларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи меъёрлар кўлами кенгайтирилишига эришади ва уларнинг ижроси устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб боради;

-Хотин-қизларга меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, иш билан таъминланиш ҳамда ҳавфсиз меҳнат шароитларида, нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўланадиган, маъсулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга  кўмаклашади;

-Хотин-қизларнинг, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида барпо этилаётган янги иш ўринларида меҳнат қилаётган аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоясини таъминлайди;

-Республика Кенгаши ва корхоналар қошида тузилган хотин-қизлар комиссиялари фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора тадбирларни ишлаб  чиқиб, амалга оширади;

-Республика Кенгаши қошидаги Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тармоқ корхоналари хотин қизларни  малакасини, билимини, саводхонлигини  ошириш мақсадида тизимли равишда ўқув семинар, учрашувлар, кўргазмалар, туристик саёҳатларни  ташкил қилади.

  1. IX. Касаба уюшмаси ишларини такомиллаштириш соҳасида

-Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг касаба уюшмаси ҳаракатидаги ходимларга меҳнат ва ижтимоий — иқтисодий кафолатларини сақлаб қолиш, уларни янада кенгайтиришда жипслаштирувчилик ролини қўллаб -қувватлайди;

-Ўз мавқеиларини мустаҳқамлаш касаба уюшмасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга касаба уюшмаси аъзоларининг ишончини ошириш учун касаба уюшмаси фаолиятни такомиллаштиради;

-Ташкилий интизомни кучайтиришда, сайланма органларни, уларни сайлаган касаба уюшмаси аъзолари ва касаба уюшмаси юқори органлари олдида ҳисобот беришларида, касаба уюшмасининг барча бўғинларининг ўзаро жавобгарлигини оширишга эришади;

-Фаолият юритаётган касаба уюшма ташкилотларини сақлаб қолишга ва мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналарда янги бошланғич ташкилотлар тузилишига эришади, касаба уюшмасининг барча бўғинларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришларига доир аниқ мисолларни келтирган ҳолда ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш билан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари бўйича ишларни кучайтиришга эришади;

-Касаба уюшмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштиради, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг ташкилий ишларини шакли ва усулларини умумлаштиради;

-Нодавлат сектордаги корхоналарда касаба уюшмаси тузилишини ташкил этиб,  уларда ишлаётган ишчи ходимларни меҳнатга доир ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилади;

-Касаба уюшмаси ҳаракатини ривожлантиришининг асосий стратегик манбаи бўлган ёшлар ўртасида касаба уюшмага аъзолик афзалликларини тушунтириш ишларини ташкил этиш тизимини ишлаб чиқиб, амалга оширади;

-Ходимлар заҳирасини аёллар ва ёшларга алоҳида эътибор берган ҳолда  билимли, ташкилотчилик қобилиятига эга мутаҳассисларидан яратади;

-Касаба уюшмани малакали кадрлар билан янада мустаҳкамлаш, айниқса ёш, билимли ва иқтидорли касаба уюшмаси кадрлари ва фаолларини аниқлаш юзасидан тизимли мониторингни йўлга қўяди, кадрлар заҳирасини шакллантириш, тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланиш, заҳирага киритилган ёшларга хизмат даражаси бўйича кўтарилиши учун шароит яратиб бериш хамда ютуқ ва тажрибаларини оммалаштириш  мақсадида  тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

-Касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича ташкилий  ишларни изчил амалга оширади,  касаба уюшмаси фаоллари билимлари доирасини ошириш учун ҳудудий йиғилиш-семинарларни ўтказиш амалиётини кенгайтиради;

-Касаба уюшмаси фаолиятини барча  йўналишлари бўйича услубий ва меъёрий хужжатлар, тавсия ва аҳборотномаларни ишлаб чиқади;

— Қурултой,  мажлислар, йиғилишлар ва қарорларини Низом талабларига жавоб бериши, уларни касаба уюшмаси ва унинг ташкилотлари муаммоларини ҳал этишда аҳамиятини ошириш ва қабул қилинган қарорларининг бажарилишига эришади.

  1. X. Молиявий негизини мустаҳкамлаш соҳасида

-Барча даражадаги касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан молиявий интизомга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, тафтиш комиссияларининг фаолиятини самарали йўлга қўяди;

-касаба уюшмалари аъзолари олдида молиявий сиёсатини амалга ошириши юзасидан ҳисобот беради;

-аъзолик бадалларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат ўрнатади.

Print Friendly, PDF & Email