Иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожла-наётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.
Андижон вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Вилоятдаги тармоқ тасарруфидаги йирик корхона ва ташкилотлар, касб хунар коллежлари томонидан йил охирига қадар ойма-ой ишчи-хизматчиларни Республика, Фарғона Водийси вилоятлари ва Андижон вилояти худудлари бўйлаб тарихий шаҳарлар ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган объектлар, мухташам саройлар ва бошқа бунёдкорлик мажмуаларга саёхатларини ташкил этиш бўйича режалар белгиланди.
Ушбу режалар асосида касаба уюшмалари ташкилотлари ташаббуси билан Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, хамда “Узбекистон буйлаб саёхат кил!” ички туризмни ривожлантириш Дастури доирасида тармок касаба уюшмаларининг иштироки тугрисидаги қарорни амалда бажарилиши таъминлаш , вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 25-28 июль кунлари “Андижонфуқаролойиха” маъсулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси ташаббуси билан 50 нафар ишчи ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанд-Бухоро шахарларига саёхат қилдирдилар.
Саёхат давомида саёхатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро шахрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: