Ёшлар кенгаши йиғилишида

Жорий йилнинг 14 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар Кенгашининг I мажлиси ўтказилди. Унда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимлари, Тармоқ касаба уюшмасининг Ёшлар Кенгаши аъзолари иштирок этди.

Мажлисда “ Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси маъқуллаб олинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар Кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунини амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларига оид қонун ҳужжатларига таклифлар киритиш, касаба уюшмалари фаолиятига ёшларни жалб қилиш, улар ичидан энг фаолларини танлаб, Ёшлар кенгаши, касаба уюшмаларининг раҳбар органлари таркибига захира тайёрлаш мақсадида уларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Мажлисда Тармоқ касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси О.Тургунов, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари – янги сайланган Тармоқ Ёшлар Кенгаши раиси Б.Ф.Султонов, Навоий вилояти “Қизилқумцемент” АЖ ишчиси Сайфуллаева Гулмира Неъматжон қизи, Тошкент шахридаги “2 автобус саройи” касаба уюшмаси кўмитаси раиси — янги сайланган Ёшлар Кенгаши раиси ўринбосари Исмоилов Дониёр Юлдош ўғли ва бошқалар маъруза қилдилар.

Мажлис якунида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги қарори, Ёшлар Кенгаши ҳисоботлар шакллари маълумот ва ижро учун қабул қилинди.


Print Friendly, PDF & Email