“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!”

2017 йил 16 июнь куни  Наманган шаҳар хокимлиги, Наманган шаҳар хотин қизлар қўмитаси, Наманган шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши, “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлинмаси, “Маҳалла” жамоат фонди шаҳар бошқаруви, Наманган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Транспорт, йўл ва капита қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси, касаба уюшма бошланғич ташкилотлар раислари, касаба уюшма мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси”ни амалга оширишга бағишланган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум” якунлари бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Наманган шаҳар касаба уюшмалари Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Мухайё Гафарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрни касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосини мазкур дастурий ҳужжат амалга оширилишида иштирокини таъминлаш хусусида сўз юритди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самара-дорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модер-низациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатлиги, хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши, Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янги-ланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат юзасидан иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган Форумдан кўзланган бош мақсад ҳам жамиятнинг олти ярим миллион нафарга яқин фидойи, ватанпарвар фуқароларини ўз сафларида бирлаш-тирган касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ўрни, вазифаларини белгилаб олиш, барча касаба уюшма фаолларини юрт тараққиёти йўлида Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган эзгу ишлар рўёби учун бирлаштириши ва бу борада амалий натижаларга эришишдан иборатдир.

Амалий семинарда кўрилаётган масала юзасидан Наманган шаҳар хокими ўринбосари А.Иминов, Наманган шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Отахўжаевлар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунлари тўғрисида Транспорт ва йўл қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Илхомжон Султонов, Ўзбекистон Респуб-ликасида хизмат кўрсатган артист, Наманган вилояти мусиқали ва драма комедия театри актрисаси Мехрихон Абдуллаевалар Форумда олган таассуротлари билан, белгилаб берилган вазифалар хақида ўртоқлашдилар.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлинмаси раиси Анваржон Насриддинов, Наманган шаҳар хокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Ахмедова ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган шаҳар бошқаруви раиси Ахмаджон Юсупходжаевлар музокараларда иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати”ни ўқиб эшиттирилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email