“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик”

Шерабод  ҳамда Денов қурилиш ва транспорт касб хунар коллежиларида  2017 йил 15 ва 18  июль кунлари ўтказилган сайёр ўқув семинарлар  « Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати”га бағишланди.

Семинарда бутун халкимизнинг саъй-харакатларини ягона олижаноб мақсад йўлида изчил ва баркарор ривожланаётганлиги, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида бирлаштиришга даъват этганлиги, шу улуғвор мақсад йўлида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилганлиги ва ҳаётга изчил тадбиқ этилганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

«Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг республика Форумида қабул қилинган мурожаат тармоқ касаба уюшма аъзоларига тўлиқлигича ўкиб эшиттирилди.

Мурожаатдан рухланган  барча тармоқ касаба уюшма аъзолари Жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email