“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида тадбир ўтказилди.

Денов  Педагогика касб хунар коллежидаги сайёр ўқув семинарлари  «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг республика Форумида қабул қилинган мурожаатига бағишланди.

Семинарда, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшма ташкилотлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда улар фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш борасида жипслаштириш, ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга оид белгиланган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутишлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалаларига катта эътибор қаратиб келинаётганлиги, шу боисдан Ҳаракатлар стратегиясида бунга алоҳида ўрин берилганлиги семинар иштирокчиларига тушунтирилди.

Семинарда, касаба уюшмаларининг мазкур йўналишдаги  вазифалардан, ижтимоий шериклик асосида жамоа шартномалари имкониятидан самарали фойдаланган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф-шартномавий тизимини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиш ва уларнинг ҳақиқатда яратилганлиги бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолини ишга жойлаштиришда, аввало, ижтимоий заиф қатламларга кенг имкониятлар яратиш  бўйича амалга оширилаётган ишларга қаратилди.

Семинар якунида «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг республика Форумида қабул қилинган мурожаат тармоқ касаба уюшма аъзоларига тўлиғича ўкиб эшиттирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email