Юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилаётган 14-январ Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлариинг 28 йиллигига бағишлаб Транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимдаги боланғич ташкилотларда ҳам қизғин нишонланди.
Жумладан, тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги СамДАҚИ профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ҳамда талаба-ёшлари ўртасида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб ҳамда ишчи-ходимлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
2020 йил 13-14 январ кунлари куни институт спорт залида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ҳамда талаба-ёшлари ўртасида спортнинг ёш талабалар ўртасида тош кўтариш, профессор-ўқитувчилар ўртасида эса шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақалар ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда касб таълими ва жисмоний тарбия кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Мусобақада жами қурилиш, қурилишни бошқариш, муҳандислик коммуникациялари қурилиши, архитектура факултетлари жамоаларидан 50 га яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Мусобоқалар умумжамоа биринчилигида ўтказилиб, натижаларга кўра ўринлар аниқланди ҳамда рағбатлантирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: