Жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тармоқ бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари байрамни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича ўз тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга оширилишини таъминладилар.
Республика кенгашининг “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда тармоқ касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган тадбирларга асосан асосий эътибор ёлғиз қариялар, ногиронлар ва меҳнат фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, кам таъминланган, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга оширишга қаратилди. Байрам арафасида тармоқда фаолият юритган хозирда нафақада бўлган бир қатор мехнат фахрийлари холидан хабар олиниб, озиқ-овқат махсулотлари тўплами тақдим этилди. Бу мақсадга Республика кенгаши маблағлари хисобидан 1200000 сўм, шахар БКУҚ хисобидан – 1500000 сўм, вилоят БКУҚ хисобидан -600000 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
47-ХКМК, Бухороавтойул тизимидаги ташкилотлар, Бухорогипс КК, Курилиш фирмалари ва хусусий корхоналарда узоқ йиллар меҳнат қилган ишчи-хизматчилар, пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди, ва 2200,0 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Тармоқ корхона, ташкилотларида ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари учун 7 нафарига 721,0 минг сум, дори-дармонлар учун 8 нафарига 829,0 минг сум, яшаш жойларини таъмирлаш, коммунал тўловларини тўлашда ёрдам бериш максадида 20-трест МЧЖ, Бухоро вилоят Давлат архитектура ва курилиш бошкармаси Бухоро вилоят « Озод» МЧЖ, Темир-Бетон МЧЖ, Темир-Бетон сервис корхоналари томонидан жами 42 млн. 750,0 минг сўмга сарф харажат килинди.
Фарғона вилоятида Байрам арафасида 12 кишига 750.0 минг сўмлик кийим-кечак лар, 27 кишига 1980.0 минг сўмлик дори-дармон, 65 кишига 13000.0 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари харид қилинди. 75 кишиги 11 млн.250 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Навоий вилояти тармоқ корхоналарида кўп йиллар ишлаб хозирлда нафақада бўлган мехнат фахрийларининг 4 нафарига 600 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари жамламаси ва 3 нафар кам таъминланган оила вакилларига 650 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Охангаронцемент” АЖ да маъмурият томонидан байрам тадбирларига 12 млн 320 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Миллий Академик драма театрига, Академик рус драма театрига хамда ходимлар фарзандлари учун Ўзбек Давлат циркига чипталар харид қилиниб 10 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Қашқадарё вилояти БКУҚ томонидан 1 нафар аёлга “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма ажратилиб, 2 нафар ёлғиз кексаларга 600.0 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Шундай тадбирлар тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилот, касб хунар коллежларида хам кўтаринки рухда ўтказилмоқда. Андижон автомобил йўл қурилиш касб хунар коллежи, Андижон қурилиш ва транспорт, АДТИ қошидаги академик лицейда, Қўрғонтепа, Хўжаобод қурилиш, Мархамат қурилиш касб хунар коллежларида, Хўжаобод транспорт, Олтинкўл транспорт, Олтинкўл саноат –энергетика касб хунар коллежларида, Вилоят хокимлиги тасарруфидаги архитектура ва шахарсозлик бош бошқармаси , Давлат экспертиза бошқармаси, Вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш худудий консалтинг марказида хам бахор кўрки сумалаклар тайёрланди, турли спорт мусобақалари ва кўрик танловлар ташкил этилди.
Жойларда “Наврўз” умумхалқ байрами мазмун- мохияти тўғрисида “Маънавият соатлари ўтказилди, Наврўз тантаналари арафасида ахолини қўллаб қувватлаш мақсадида никох ва хатна тўйларини ташкиллаштиришда иштирок этиш режалаштирилган.
Наврўз байрамини нишонлашга доир ягона ғоя- инсонни улуғлаш, миллий ғурурни кўтариш, хамжихатлик, биродарлик, мехр шавқат, тинч-тотувлик мақсадларини ўзида ифода этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: