Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида тадбир ўтказилди.

Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида   касаба уюшма қўмитаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик байрами муносабати билан  “Конституция- бахтимиз  қомусимиз!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда корхонанинг 72 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этди.

Тадбирда  маънавият ва маърифат ишлари бўйича мутахассис касаба уюшма қўмитасининг раиси Н.Хўжамқулова барча тадбир қатнашчиларини ушбу байрам билан самимий табриклади. Биринчи Президентимиз раҳномолигида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли ҳақида  маъруза қилди. У ўз маърузасида  Бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагани ёритиб берувчи  дастуриламал эканлигини, Ўзбекистон Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи йўлчи юлдуз сифатида халқимизни нурафшрн манзилга етаклаб келаётганлигини тадбирда мамнуният билан  таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан  Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг  Зомин туман Кенгаши аппарат раҳбари   Азимов Исоқ  ўз чиқишида  Конституция шарофати билан халқ хўжалигининг  барча соҳаларида ислоҳотлар оғишмай амалга оширилаёт-ганлиги, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларни ҳаётга татбиқ қилишда  Конституциянинг ўрни ва роли ҳақида тўхталиб ўтар экан,  Бахтимиз қомуси инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатида мамлакат тараққиётига хизмат қилишини айтиб ўтди. Тадбирда корхона раҳбари Бўронов Улуғбек, корхона бош мухандиси Файзуллаев Баҳром,  145-ЙБ бошлиғи Мамарахимов Умматлар ҳам сўзга чиқиб Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни  ва аҳамиятида тўғрисида ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирда корхона  бош мухандиси Б.Файзуллаев корхонага қарашли Асфальтбетон цехи битум қайнатувчиси – касаба уюшма аъзоси Қўчқоров Холмуродни   “ Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотланганлигини муносабати   билан  табриклади.

 

Print Friendly, PDF & Email