«Кварц» а/ж да 2024 йил 18 март куни корхона ҳудуди байрамона безатилиб, “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
![](http://transport.kasaba.uz/wp-content/plugins/lazy-load/images/1x1.trans.gif)
Тадбирни юқори даражада ўтказиш мақсадида, корхона ҳудудидаги фаввора олдига катта соябон ўрнатилиб, тадбир ҳудуди рангли байроқлар, гуллар билан миллий тарзда безатилди. Иккита дошқозонда сумалак ва битта қозонда чалпак пиширилиб, ишчи-ходимларга тортиқ этилди. Сумалак ва чалпак пишириш мобайнида янграган миллий, баҳорий кўй ва қўшиқлар ҳамда корхонада ишлаётган турли миллат вакиллари ўзларининг миллий кийимларини кийган холда чиқишлари, ишчи-ходималарнинг сумалак атрофидаги жозибали рақслари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
![](http://transport.kasaba.uz/wp-content/plugins/lazy-load/images/1x1.trans.gif)
Муқаддас “Рамазон” ойи муносабати билан жамият марказий ошхонасида ифторлик дастурхони тузалиб корхонанинг фаол ишчи-ходимлари таклиф этилди. Корхона маъмурияти томонидан «Наврўз» байрами муносабати билан корхонадаги барча ишчи ва ходимлари 680 000 сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
![](http://transport.kasaba.uz/wp-content/plugins/lazy-load/images/1x1.trans.gif)
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: