“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” деган бош ғоя остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

«Кварц» а/ж да 2024 йил 18 март куни корхона ҳудуди байрамона безатилиб,  “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни юқори даражада ўтказиш мақсадида, корхона ҳудудидаги фаввора олдига катта соябон ўрнатилиб, тадбир ҳудуди рангли байроқлар, гуллар билан миллий тарзда безатилди. Иккита дошқозонда сумалак ва битта қозонда чалпак пиширилиб, ишчи-ходимларга тортиқ этилди. Сумалак ва чалпак пишириш мобайнида янграган миллий, баҳорий кўй ва қўшиқлар ҳамда корхонада ишлаётган турли миллат вакиллари ўзларининг миллий  кийимларини кийган холда чиқишлари, ишчи-ходималарнинг сумалак атрофидаги жозибали рақслари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Муқаддас “Рамазон” ойи  муносабати билан жамият марказий ошхонасида ифторлик дастурхони тузалиб корхонанинг фаол ишчи-ходимлари таклиф этилди. Корхона маъмурияти томонидан «Наврўз» байрами муносабати билан корхонадаги барча ишчи ва ходимлари 680 000 сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email