Мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Транспорт вазирлиги ҳомийлигида Тошкент давлат транспорт университетининг профессор-ўқитувчилари учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Ушбу саёҳат Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг “Касаба сайр” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда уюштирилди. Саёҳат давомида университет профессор-ўқитувчилари Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.
Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд, Ситораи Моҳи-ҳоса тарихий мажмуаси, Арк саройи, Минораи Калон масжиди, Мир Араб мадрасаси ҳамда Лаби ҳовуз қадимий қадамжоларини зиёрат қилишди.
Бухоро шаҳри бўйлаб уюштирилган ушбу зиёратдан катта таассурот олган иштирокчилар мазмунли ва унутилмас саёҳат учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: