11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”нинг 1 йиллик байрами муносабати Андижон вилояти Кенгашида спорт тадбири ўтди

Вилоятимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишларда касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнат жамоаларида ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш мақсадида 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”нинг 1 йиллик байрами муносабати билан Андижон вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 02 ноябрь куни Андижон шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Бўлиб ўтган мусобақада тармоқ ишчи ходимларидан ташкил топган спорт жамоаси фаол иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email