Самарқанд Мовароуннаҳрнинг катта маданий марказларидан бири эди. Мирзо Улуғбек реаксион гуруҳлар томонидан ўлдирилгандан кейин Самарқанднинг илгариги мавқеи бирмунча пасайган бўлса-да, лекин маданий марказлардан бири сифатида ҳамон муҳим ўрин эгаллаб келмоқда эди. Фарғона, Тошкент, Бухоро ва Ҳиротдан ҳамон кўп кишилар Самарқандга келиб ўқир эдилар. Бу ерда бир қанча олимлар, санъаткорлар ва Мирза Ҳожи Суғдий, Сайид Қутб Самарқандий, Юсуф Сафоий, Шайхим Суҳайлий каби шоирлар бор эди. Навоий улар билан бирга Фазлуллоҳ Абулайс, Алои Шоший дарсларида адабиётнинг турли назарий масалаларига доир суҳбатлар ва мактабдошларнинг шеърлари муҳокама қилинган мушоира-мунозараларда фаол қатнашди. Самарқанд шоирларидан ёрдам олди, ўз навбатида уларга кўмаклашди. А.Навоий Самарқандда Саккокий ва бошқа шоирларнинг мероси билан яқиндан танишди. Шаҳардаги маданий ёдгорликлар, айниқса, Улуғбек мадрасаси унда катта таассурот қолдирди. Навоий кейинчалик бу таассуротларини ўз асарларида, жумладан, «Хамса»сида ифодалади. Шоир Самарқандда ўз билимини оширди, бадиий ижод соҳасидаги тажрибаларини бойитди. Самарқандда адабиёт ва санъатнинг ривожланишида Алишер Навоийнинг ўзи ҳам катта рол ўйнади. У Самарқанддаги ҳаётини умрбод ёдда сақлади, бу ерда орттирган дўстларини унутмади. Улуғ мутафаккир Самарқанддалик чоғида Мовароуннаҳрнинг географик тузилишини ўргана бошлаган эди. Хўжалик учун дарёлардан кенгроқ фойдаланиш масалалари ҳақида фикр юритиб, мамлакатни сув билан таъминлашни орзу этди.
Навоийнинг Самарқандда ўтказган йиллари унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятида алоҳида ўрин тутган. Шоир 1469 йилгача Самарқандда турди ва бу ҳаётида унутилмас йиллар сифатида из қолдирди. Ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тадбирлар Самарқанд вилоятининг барча жабҳаларида, шу жумладан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида бошланган тантаналарда тармоқ тизимидаги йирик корхона ва ташкилотлар ҳамда ўқув муассасалари вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.
Вилоят марказида Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш ва шерхонлик билан бошланган тадбирлар кун давомида барча шаҳар, туман ҳамда ташкилотларда давом эттирилди.
Тармоқ тизимидаги ташкилотларда ўтказилган тадбирлар давомида Навоий ижодига бағишлаб “Заковат” интелектуал беллашувлари, шерхонлик кечалари, Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари ва бошқа тадбирлар ўз аксини топди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: