Айни пайтда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас. Шу билан бирга юрт кексаларига ҳам алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётгани барчани қувонтиради.
Жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 4-сонли мажлис баёни ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 27 сентябрдаги БМ-06/1357-сонли хатига асосан “Кексалар ҳафталиги” “Кексаларни эьзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халкимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида режалаштирилган тадбирлар режаси бандларини амалда бажариш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши бир қатор ишларни ташкил қилди.
Ушбу вазифалар ижросига тўлиқ киришган ҳолда касаба уюшмасига аъзо ташкилотларнинг ходимлари, кўп йиллик давомида фаолият юритган меҳнат фахрийлари Наманган вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилди. Наманган шаҳридаги “Ўн бир Ахмад» зиёратгоҳига саёҳатлар уюштирилди.
Шунингдек, Наманган шаҳар, Косонсой, Учқўрғон ва Поп туманларидаги йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, Наманган қурилиш бош бошқарамаси ҳам ёлғиз яшовчи ва кекса пенсионерлар ҳолидан хабар олинди. Кексалар билан дилдан самимий суҳбатлашиб, уларнинг кайфиятларини кўтаришди. Шунингдек, кексаларнинг яшаш хонадонларида ҳашар ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, уларнинг юмушларига кўмаклашишди.
Ўз навбатида кексалар ҳам юртбошимиз томонидан кексаларга берилаётган эътибордан мамнун бўлишиб, дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: