11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан меҳнаткашларни маданий дам олдириш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда.

“11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар доирасида 29-30 октябрь кунлари тармоқ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «Layner Mountain Resort» МЧЖ тоғ-курорт комплексида дам олиш ва касаба уюшмалари раислари ҳамда фаоллари ўртасида спорт тадбирлари ташкиллаштирилди.

Тадбирда тармоқ шаҳар Кенгаши тизимидаги ташкилотлардан 50 га яқин касаба уюшма фаоллари қатнашдилар. Тадбир доираида «Шашка», «Стол тенниси» ҳамда «Дартс» спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.«11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан тармоқ тизимида маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирлар давом этиб, аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқд

Print Friendly, PDF & Email