“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”ни таъсис этиш бўйича Халқаро Мехнат Ташкилоти 1996 йилда расмий таклиф билан чиқган ва биринчи маротаба 2003 йил 28 апрелда нишонланган. Мана бир неча йилдирки “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” рамзий шиорлар остида касаба уюшмалари ташаббуси билан ижтимоий ҳамкорлар иштирокида юқори даражада ўтказиб келинмоқда. Мазкур кунни нишонлашга уч томонлама ҳамкорлар, иш берувчилар, ходимларнинг вакиллик органлари – касаба уюшмалари ҳамда ушбу соҳа мутахассислари жалб этилади шу билан бирга меҳнат муҳофазаси соҳасида профилактика маданиятини шаклланишига кўмаклашилади.
Бу йил мехнатни мухофаза қилиш кунида “Мехнат мухофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида амалий семинарлар, давра сухбатлари, фотокўргазмалар ва кўрик танловлар каби тадбирлар республикамизнинг барча худудларида ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 28-апрел куни Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институтида “Иқтисодиёт тармоқларида барқарорликни таъминлашда хаёт фаолияти хавфсизлигининг долзарб муаммолари ва инноватцион ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий техник конференция ўтказилди. Конференция доирасида сўзга чиққанлар асосан жойларда мехнатни мухофаза қилиш, хафсизлик қоидаларига амал қилиш, бахтсиз ходисаларни содир бўлмаслиги юзаидан профилактика ишларини ташкиллаштириш бўйича маърузалар билан иштирок этдилар. Конференцияда Туркия, Беларуссия, Филлипин каби давлатларнинг мутахассислари ўзларининг мазкур мавзу бўйича олиб бораётган илмий-амалий ишлари юзасидан ўртоқлашдилар.
Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шахар бирлашмасида “Бутунжахон мехнат мухофазаси куни” муносабати билан ўтказилган йиғилишларда “мехнат мухофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича” кўрик- танлов номинациялари бўйича ғолиблар эълон қилинди.
Сўнгги вақтларда иш жойларида турли хил бахтсиз ҳодисалар оқибатида ишчи-хизматчиларнинг ногирон бўлиб қолиши, ёхуд уларнинг ҳаёт билан видолашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу билан корхона ва ташкилотларда меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш, бу борада тўғри тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш кун тартибига чиқмоқда.
“Мехнатни мухофаза қилиш кун” арафасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари, интелектуал ўйинлар сифатидаги тадбирлар ишчи-ходимлар, соха мутахассисларини мазкур масалалар бўйича билимларини мустахкамланишига омил бўлмоқда.
28 апрел “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: