Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами кенг тарзда нишонланди. Бошқарма биносига тўкин дастурхон ёзилиб, бошқарма таркибида бўлган барча корхона — ташкилотлардан ишчи — ҳодимлар таклиф этилди. Вилоятда ҳизмат кўрсатган санъаткорлар куй — қўшиқлари билан даврага илиқлик бағишладилар. Йўл соҳасида муваффақиятли ҳизмат кўрсатаётган фаол ишчилар бошқарма бошлиғи томонидан фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Байрам кўтаринки руҳда давом этди. Шўх куй, рақслар барчанинг мароқли хордиқ чиқаришига сабабчи бўлди.
Ватанимизнинг эрки — мустақиллигига эришган санаси барчага муборак бўлсин!!!
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: