7 март кунида “Qizilqumsement” АЖ нинг 412 нафар хотин-қизлари касаба уюшмасининг маблағлари хисобидан эрта тонгдан гул ва совғалар билан кутиб олиниб, корхонанинг фаоллар залида байрам тадбири, концерт дастури ташкил қилинди. Шу билан бир қаторда 24 нафар фаол хотин- қизларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар тарқатилди. 150 нафар хотин-қизларга 8-март куни бўлиб ўтадиган Навоий шаҳар “Фарход” маданият саройида уюштирилган байрам концертига 3 млн сўмлик чипталар тарқатилди.
Корхонада иш берувчи маблағлари хисобидан эса фахрий ёрлиқ эгаларига мукофот пуллари ва барча аёлларга 600 минг сўмдан байрам пуллари берилди.
Тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 7 март куни “8-март Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” деган ғоя остида байрам тадбири ўтказди. Тарбирда тармоғимизнинг фоал хотин-қиз иштирок этдилар. Шу билан бирга бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг фаол хотин-қизларига байрам пуллари ва манзилли эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: