Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури , Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг 2002 йил 11 март № 5-20 “с” — сонли карори жросини таъминлаш,ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Бахмал тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ишловчи 91 нафар йўлсозлар — касаба уюшма аъзолари, ёшлар , мехнат фахрийлари учун 2022 йил 7 май куни Самарқанд виояти ва шаҳри шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.
Саёҳатчилар дастлаб “Ҳазрати Довуд”, кейин Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда”, “Регистон” , “Гўр Амир”, “Бибихоним”, “Улуғбек мадрасаси” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти И.Каримовнинг хотира мажмуаси , зиёратгоҳларини зиёрат қилишди., сўнгра , Самарқанд шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳат давомида саёҳатчилар қадимий ва ҳамиша навқирон азим Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишар экан, шаҳарнинг қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди, саёҳат чоғида нафақат гўзал Самарқанднинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий меърос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олдилар.
“Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ходимларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлайманки, ушбу саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай иш унумдорлигини ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Абдурашид Норқўзиев.
Саёҳатчилар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
2022 йил 8 май куни корхонадига Йўл Бўлимлари ўртасида спортнинг футзал тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди , ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: