Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тожикистон қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида келгусида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилиши ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши режалаштирилди.
Шу муносабат билан, 2023 йилнинг 6 май куни Тожикистон қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ва вакили тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ва масъул ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда иккалла тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида ижтимоий, меҳнат муҳофазаси, касаба уюшмаси кадрлари ва фаолларини тажриба алмашуви ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан келишиб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: