Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги қарорига асосан октябрь ойининг биринчи хафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди ва ҳафталик доирасида турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланди.
Тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган бир қатори фахрийлар йўқлади. Улар учун байрам дастурхони ёзилди.
Тадбир иштирокчилари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, охирги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: