«2018 йил – фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»ни халқ мамнуният билан кутиб олмоқда

Муҳтарам Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев изоҳлаганидек, «Биз ке­йинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўй­дик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди» — деганларидек, Вилоят  бирлашган   касаба  уюшма қўмита  ташаббуси  билан  аҳоли  билан  мулоқотлар  ўтказиб, уларнинг муоммоларининг ечимига  кўмаклашилмоқда.

Шу сабабли, ҳар қандай таклиф, ташаббус, бошқача айтганда, ғоя ҳаёьтй бўлгандагина уни одамлар қабул қилади, қўллаб-қувватлайди.

2018 йил — фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан Ҳалқ билан бўлган мулоқотларда жамоатчилик томонидан катта мамнуният билан халқ билан бўлган мулоқотларда жамоатчилик томонидан катта мануният билан кутиб олингани ҳам жамиятда бунга эҳтиёж бўлганини билдиради.

Денов тумани Жаматак махалласида бўлган мулоқотда, махалла ахли  тиним билмай, унаётган ниҳолга ўз меҳрини бераётганлиги, бу эса инсонларнинг асосий мақсади – элимиз дастурхонини турли ноз-неъматлар билан тўлдиришга қаратилганлигидан дарак  беради.

 Денов туманида жойлашган Жаматак махалласида ҳам айни дамда  иссиқхоналарда 12 000 та кўчат экилиб, унумли боғдорчилик фаолияти йўлга қўйилган.

Юртимизда тадбиркорлар учун кенг  йўл очилган. Уларнинг самарали  фаолияти натижасида  Денов туманида ҳам ишлаб чиқариш кўлами ортмоқда. Фермерлик,  боғдорчилик ва ҳунармандчилик каби соҳалар янада ривожланиб,  олийгоҳ ва  касб-ҳунар коллежи талабалари учун қўшимча иш ўринлари яратилиб берилмоқда.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email