«Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи»

Юртимиз истиқлолни қўлга киритгач, аёллар спорти ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, қизларимиз бўлғуси оналар ҳаётида жисмоний тарбияни кундалик машғулотлар  сирасига  киритиш, улар  ўртасида  спортни  ва                у  орқали соғлом  турмуш  тарзини  тарғиб қилиш мақсадида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

 Шундай мусобақалардан  бири   Хазарбоғ кишлок хужалик касб хунар коллежи спорт мажмуасида бўлибўтди.

Хамкор ташкилотлар ташаббуси билан «Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида ўтказилган мазкур спорт тадбирида коллежда меҳнат қилаётган  64 нафар хотин-қиз спортнинг 5 тури: гимнастика, мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашди.

Спорт — тинчлик ва дўстлик элчиси. Шу сабаб аёллар тадбирда барча ғолиб бўлди. Ҳар бир жамоага махсус сов­ринлар, эсдалик совғалари топширилди. Асосий мақсад аёлларимизни спорт ва жисмоний тарбияга янада кенгроқ жалб этишга қаратилди.

Print Friendly, PDF & Email