“28 апрель – Бутунжахон мехнатни мухофаза қилиш куни” арафасида ғолиблар аниқланди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамалкатамизда қурилиш соҳасида улкан бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Айниқса, замонавий архитектура қиёфасидаги шаҳар ва қишлоқлар аҳоли пунктларини барпо этилиши, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишларни изчил рифожлантириш, мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш ҳамда янгилаш борасида манзилли ва муддатли чора-тадбирлар тасдиқланиб амалга оширилмоқда.

Шунингдек, қурилиш соҳасида ишловчи ишчи-хизматчиларни  ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро талаблар даражасида хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, махсус ҳимоя уст-бошлари билан таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6119-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан белгилаб берилган вазифалар ижросини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Қурилиш тармоғини инновацион ривожлантиришда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликга риоя этиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали кадрларга  инвестиция қилиш, уларни рағбатлантириш тизимини яратишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг биргаликдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси”тасдиқланди. Фармон мазмун-мохияти, унда қўйилган вазифалар бўйича ахоли ва кенг жамоатчилик хамда жойлардаги қурилиш сохасига тегишли барча мехнат жамоаларида тушунтириш ишларини олиб борилди.

“Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло рахбар”, “Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис” номинацияларини жорий этилиб, Республика Кенгаши Дипломи ва эсдалик совғаси каби рағбатлантиришлар кўзда тутилган кўрик-танлов эълон қилинди. Кўрик-танловнинг асосий мақсади меҳнатни муҳофаза қилишда, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши натижаларга эришган қурилиш, лойиха корхоналарни рахбарлари, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг фаол иштирок этган мехнат мухофазаси мутахассисларини  аниқлаш;

ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш, касб касалликлари ва бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга доир ишларни кучайтириш;

меҳнат муҳофазаси борасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ижобий тажрибаларни ва бу борадаги илғор шакл ва усулларни кенг ёйиш деб белгиланди.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 2020 йил 26 декабрдаги 1-26 “С” сонли қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ишларни аъло даражада ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2 босқичига 12та тармоқ касаба уюшмаси Худудий кенгашларидан 1-ўринни эгаллаган 10та қурилиш-лойиха ташкилотларининг  “Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло раҳбар”, “Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис” номинациялари асосий кўрсаткичлар  бўйича хужжатлари ва мехнат мухофазаси бўйича олиб  борилаётган фаолиятлари акс эттирилган фотоальбомлар тақдим этилди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Қурилиш соҳасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ишларни аъло даражада ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқич ғолибларини аниқлаш бўйича ишчи-комиссия йиғилиш баёнига асосан “Қурилиш соҳасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ишларни аъло даражада ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқичида қуйида қайд этилган корхоналар ғолиб деб топилди

  1. “Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло раҳбар”номинацияси бўйича
1 ўрин

“SHAVKATBEK NAVO” МЧЖ

(Навоий вилояти)

Директор

Юлдашева Наргиза Икрамовна

2 ўрин

“Андижонфуқаролойиха” МЧЖ

(Андижон вилояти)

Директор

Обоқул Мирзаев

3 ўрин

“Мехр нури Гулнора” хусусий корхонаси

(Сирдарё вилояти)

Директор

Умматқулов Бекзод Неъмат ўғли

 “Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис” номинацияси бўйича

1 ўрин

“Трест-12” АЖ

СУ-50-қурилиш бошқармаси

(Тошкент шахар)

Мехнатни мухофаза қилиш мутахассиси

Муротов Бехзод Дилшод ўғли

 

2 ўрин

“47-сон ХКМК” МЧЖ

(Бухоро вилояти)

 

Мехнатни мухофаза қилиш мутахассиси

Ғафуров Шамсиддин Исомиддинович

 

3 ўрин

“Шўрахонқурилишмонтаж” МЧЖ

(Қорақалпоғистон Республикаси)

 

Мехнатни мухофаза қилиш мутахассиси

Абдулла Аметов

 

Print Friendly, PDF & Email