28-апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди

Бугун , яъни 2021 йил 28 апрель куни Жиззах шаҳрида Жиззах вилоят касаба уюшмалари вилоят Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши, вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида  28-апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш–барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” амалий давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида  ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчиларнинг мажбуриятлари, иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ходимларга яратилган шароитлар ва шу каби мавзуларда маърузалар тингланди. Давра суҳбатида вилоят прокуратура , бандлик  бош бошқармаси , вилоят соғлиқни сақлаш , йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари иш берувчилари , ходимларнинг вакиллик органлари – касаба уюшма фаоллари , давлат ва хўжалик  бошқарув органлари , маҳаллий ҳокимият вакиллари қатнашдилар.

Давра суҳбати сўнгида Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этишга оид кўрик-танловнинг вилоят биринчи босқич ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси таркибидаги Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Зомин ТЙФУК  касаба уюшма қўмитаси(Н.Б.Хўжамқулова) ушбу кўрик танловнинг касаба уюшмалари номинациясида энг яхши к.у. ташкилоти , Ш.Рашидов ТЙФУК (Р.Соатова) касаба уюшма қўмитаси энг яхши корхона номинацияси бўйича фахрли 1 — ўринларни эгалладилар ва Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмаси Кенгашининг 1 — даражали дипломлари ва қимматбаҳо (артель миниэлектродуховка) совғалари билан тақдирландилар.

                                                                                                                                                                                       

Print Friendly, PDF & Email