3-автобус саройида ўқув семинар бўлиб ўтди

7 апрел куни Тошкент шахридаги 3-автобус саройида пойтахтдаги касаба уюшмаси ташкилотлари фаоллари учун ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинар ишида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси О.Т.Тургунов, Тошкент шахар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.К.Сайдалиев, Республика Кенгаши ҳамда Тошкент шахри бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг масъул ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари ва фаоллари иштирок этишди.

Семинар ишини очиб берар экан, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси О.Тургунов бошланғич касаба уюшма қўмита раиси ва ташкилотчилари олдиларидаги долзарб вазифалар, уларнинг фаолияти давомида меҳнаткашларга яратилаётган шарт-шароитларда касаба уюшмаларининг роли ва қандай иш олиб боришлари тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек у ўз сўзида иш берувчи, ходим ва касаба уюшма ўртасида тузиладиган жамоа шартномасининг  ташкилотдаги ўрни ва ижобий таъсири тўғрисида ҳамда бошланғич касаба уюшма раисларига касаба уюшма ишини таъсирчан асосда олиб бориш ҳақида ҳам тўхталди.

Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар  Маҳкамасининг мажлисидаги  маърузасида белгилаб берилган мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги устувор вазифалар тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунчалар берилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Хашимова йиғилганларга ташкилотларда меҳнат мухофазаси бўйи олиб борилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида, Тошкент шахар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси хисобчиси Л.Х.Хамраева молиявий тизимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтдилар.

Савол-жавоб, баҳс-музокаралар асосида ўтказилган ўқув-семинар йиғилганларда катта таъассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email