30-меҳрибонлик уйида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Юртимизда келажак авлодга алоҳида эътибор қаратилаётгани хеч кимга сир эмас. Шу ўринда 30-меҳрибонлик уйида  тарбияланаётган болажонлар учун “Болаларга беринг дунёни” шиори остида Тошкент автомобил-йўллар институти фаоллари томонидан маънавий-маърифий  тадбир ўтказилди.

Учрашувга ТАЙИ ректори М.Арипджанов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов, Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедов, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси В.Яшкин ташриф буюрдилар.

Тадбирни Тошкент автомобил — йўллар институти ректори М.Арипджанов очиб берди. У ўз сўзида давлатимизда ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш йўлида келажак авлодга алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларни ақлан ва жисмонан соғлом вояга етишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иккинчи жахон уруши қатнашчиси Владимир Петрович Яшкин меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Республикамиз Президентининг ёш авлодни хеч кимдан кам бўлмай, соғлом ва баркамол вояга етказиш йўлида кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги, бугунги кунда мамлакатимиздаги тинчликни,  асраб авайлаш кераклиги, болажонларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар тўғрисида тўхталиб, буларни қадрига етишни таъкидлади.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчи болажонлари иштирокида концерт дастури  ташкил этилди. Сўнг кубик–рубик бўйича республика совриндори, ТАЙИ талабаси Бойматов Даврон томонидан болажонлар учун махсус мастер-класс ташкил этилди. Мастер-класс давомида болажонларга қизиқарли саволлар бериб, тўғри жавоб берган бир гуруҳ болажонларга кубик-рубик ўйинчоқлари совға қилинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Қувноқ болажонлар” мусобақаси ташкил этилди. Унда 1-шартда “Ширин-Шашка”.

2-шартда “Ким чаққон” ва 3-шартда  “Болалар баскетболи” ўйинлари бўйича беллашишди.

Тадбир сўнгида институт маъмурияти томонидан олиб келинган совғалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига топширилди.

Print Friendly, PDF & Email