Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши , тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Жиззах вилояти касаба уюшмаси худудий Кенгаши Раёсатининг “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотларида тадбирлар ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича Жиззах вилоят АЙХББ тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида “8 март–Хотин-қизлар куни байрамини нишонлаш тўғрисида “ ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорларга асосан , Жиззах вилоят АЙХББ касаба уюшма қўмитаси ва унинг тизимидаги йўл хўжалиги корхоналарида фаолият юритаётган ва соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, турмушимиз ободлигини янада юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизлар , меҳнат фахрийлари рағбатлантирилди, шунингдек «Касаба уюшмалари – хотин-қизларга» акцияси доирасидаги тадбирлар амалга оширилди , ҳамда 8 март – Хотин-қизлар кунини кенг нишонланди. Бунда асосий эътибор: ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни кенг тарғиб этишга , ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилаётган ҳар бир хотин-қизларни ва меҳнат фахрийларни байрам муносабати билан табриклашга, ишлаб чиқаришда самарали фаолият юритаётган, ўз меҳнати билан юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ҳамда фаол хотин-қизларни рағбатлантиришга, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, хусусан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган аёллар ҳолидан хабар олиш ва моддий қўллаб-қувватлашга , ўзларининг намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўладиган муҳтарам онахонларнинг, меҳнат фахрийларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этишга қаратилди.
Касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан йўл соҳасида ишловчи ҳар бир хотин-қизлар ва меҳнат фахрийлари , касаба уюшма фаолларининг жами 85 нафарига 8 март байрами муносабати билан 8500,0 (Саккиз миллион беш юз )минг сўм миқдоридаги эсдалик совғалари топширилди , 1 нафар кам таъминланган аёл-йўл ишчиси- к.у.аъзосига “Қўхинур” сиҳатгоҳига бепул йўлланма берилди , ундан ташқари байрам тадбирларига касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 16225,0 (Ўн олти миллион икки юз йигирма беш ) минг сўм ишлатилди , иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 14 нафар ишловчи хотин-қизлар 7000,0 минг сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: