Март ойининг дасталбки кунида ташкилотларга амалий ёрдам

Транспорт, йул  ва  капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмаси  Наманган  вилоят  кенгаши томонидан март ойининг дасталбки кунида амалий ёрдам бериш, тасдиқланган жадвалга асосан жамоа шартномаларини бажарилишига доир умумий йиғилишлар ўтказиш ҳамда янги нодавлат ташкилотларини касаба уюшмасига жалб қилиш бўйича Янгиқўрғон, Чортоқ туманидаги ташкилотларга чиқилди.

Даставвал Янгиқўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлиб йил якунига доир 2020-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2020 йилда бажарилишига доир умумий йиғилиши ўтказилди. Унда касаба уюшмаси раиси Саидином Маматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Тадбирдан сўнг нодавлат ташкилотларини аъзолликка жалб этиш бўйича “Янгиқўрғон Азия транс сервис”, Исмоил лидер транс”, “Даллер диллер транс” МЧЖларида бўлиб уларга касаба уюшмаси аъзоллик афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди ва тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгашига аъзоликка жалб қилинди.

             Феруза ЭРМАТОВА,
Транспорт, йўл  ва  капитал қурилиш,
қурилиш индустрияси касаба уюшмаси
 Наманган  вилоят  Кенгаши раиси
Print Friendly, PDF & Email