5 та муҳим ташаббус амалда

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Узбекистон Реепубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш максадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш буйича белгиланган вазифалар ижросида Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси”ни амалда бажарилиши таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда сезиларли ишлар амалга оширилди.

Мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббусни ижроси буйича Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, спортнинг барча турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Корхонада ёш авлод вакиллари, ишчи-хизматчиларни жисмоний чиниқишга жалб этишга харакат қилинмоқда. Бошлағич касаба уюшмаси ташаббуси билан ўтказилган стол тенниси, ким тез шар ишириш, арқон тортиш, спорт гимнастикаси баҳсларида корхона рахбари Ўткирбек Мирзаахмедов ўзи намуна бўлиб, барча ишчи –хизматчилари билан бирга баҳсларда иштирок этди. Уюшқоқлик билан ўтган мусобақада Андижон вилоят йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси ходимлар бўлими бошлиғи Х.Шукурова иштирок этиб спорт байрами иштирокчиларини муборакбод этди.

Бу тадбирлар қолган корхона ва ташкилотларда ҳам давом этаяпти.

Print Friendly, PDF & Email