Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Муқаддас она, аёл зоти – чинакам меҳр булоғи, меҳр қуёши, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Шу қуёш бор экан, меҳр-оқибат, эзгулик ва адолат, вафо ва садоқат каби буюк қадриятлар неча асрлардан буён безавол яшаб келмоқда.
Ер юзида сўз ва соз санъати, шоиру ҳофиз, рассом ва ҳайкалтарош пайдо бўлибдики, она ва аёл зоти юксак пардаларда тараннум этиб келинади.
Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов айтганларидек, “Оламда аёл мадҳига достон тугамайди”. Чунки, аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади.
Бу борада Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг «Биз халқимиз розилигини аввало, сиз, муҳтарама оналаримиз, опа-сингилларимизнинг розилиги деб тушунамиз. Сизларнинг соғ-саломат бўлиб, бахтли бўлиб яшашингизни амалга ошираётган барча-барча ислоҳотларимизнинг асосий мақсади ва мезони деб биламиз. Бу йўлда эришган натижаларимиз фақатгина биринчи қадамлар бўлиб, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз, дуоларингиз, ҳеч шубҳасиз, бизга чексиз куч-ғайрат бағишлайди» деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.
Бахор байрамлар билан бошланади. Кўкламнинг иккинчи хафтасида 8-март куни Халқаро хотин-қизлар байрамини нишонланади. Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни рағбатлантириш, меҳнат фаҳрийларини шарафлаш, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8 март- Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш билан боғлиқ чора –тадбирлар режасини амалга ошириш, ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар амалга оширилди.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни рағбатлантириш, меҳнат фаҳрийларини шарафлаш, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8 март- Халқаро хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш билан боғлиқ чора –тадбирлар режасини амалга ошириш, ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, 3 март куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси байрам муносабати билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбирга тармоқ тизимида мехнат қилаётган аёллар таклиф этилди. Аёлларга байрам дастури ҳавола этилди ва совғалар тарқатилди.
4 март куни эса Вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан муҳташам “Кўхи нур” ресторанида бошқарма тизимидаги Вилоят Давлат архитектура ва назорат инспекцияси, Давлат экспертиза бошқармасила меҳнат қилаётган хотин-қизлар хамда ишчи ходиларнинг оналари таклифи қилиниб байрам тадбири ташкил этилди. Шу куни “Андижонавтойўл” худудий бошқармаси томонидан “Мухташам” тантаналар саройида Автойўл тизимида меҳнат қилаётган барча аёллар иштирокида катта байрам тадбири ташкил этилди. Байрамни “Автойўл ҳудудий йўллардан фойдаланиш” бош бошқармаси бошлиғи Т.Қораев очиб берди. Тадбир давомида тармоқда фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ аёллар Автойўл бирлашмаси Фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. АДТИ академик лицейида қизларига махалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги буйруғига биноан «Бувижонлар кенгаши» аъзолари томонидан давра сузбати ўтказилди. Сухбат байрам тадбири билан уланиб кетди |
Ушбу тадбирлар тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилот, хамда касб хунар коллежларида хам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Байрам муносабати билан байрам дастурхонлари тузалди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: