9 май “Хотира ва Қадрлаш” кунига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

Учкўприк транспорт ва қурилиш касб-ҳунар коллежида Учкўприк туман прокуратураси хамда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят вилоят бирлашган касаба уюшма кўмитаси ташаббуси  билан  9 май “Хотира ва Қадрлаш” кунига бағишлаб   “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” ва “ Биз ёшлар Юртимизни жиноятчилик ва хуқуқбузарликдан холи худудга айлантирамиз” шиорлари остида спорт мусобақалари ўтказилди .

Президентимизнинг ёшларни маънан ва жисмонан камолга етказишда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қарорларини рўёбга чиқариш йўлида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари мутасаддилари иштирокида Учкўприк транспорт ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ҳудудида жойлашган “Соҳибқирон авлодлари” спорт комплексида ташкил этилди. Спорт сайллари тусини олган “Бодминтон”, “Дзю-до”, “Бокс”, “Мини-футбол”, “Волейбол”, “Стол тенниси” спорт турлари бўйича мусобақалар туманда яшаб фаолият олиб борган республикамизнинг забардаст спорт ва меҳнат ифтихорлари  Туробҳўжа Махмудов ва Ҳайдарали Юнусов хотираларига бағишланган Фарғона вилоят биринчилиги очиқ турнири 2018 йилнинг 4-5 май кунлари бўлиб ўтди.

Спорт сайллари кўлами доирасида “Бодминтон”, “Дзю-до”, “Бокс”, “Мини-футбол”, “Волейбол”, “Стол тенниси” спорт   турлари бўйича мусобақаларда туман, вилоят, республика миқёсидаги ўсмир-ёшлар қатнашдилар. Спорт турлари бўйича малакали ҳакамлар адолат мезонларига таяниб ҳалол боҳолаб бордилар. Жумладан, спортнинг Стол тенниси  тури бўйича Фаррухбек Олимов, Бокс тури бўйича Шарифжон Юсупов, Футбол тури бўйича Хуршиджон Мелиқўзиев, Спорт сайли доирасидан жой олган спорт турлари бўйича аниқланган ғолиблар ва совринли ўринларни олганларга Диплом, Фахрий Ёрлиқ ва кубоклар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари, спорт анжомлари тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.  

 

                                         

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email