Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрель “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.
“Трансйўлқурилиш” компанияси Давлат унитар корхонасида директори Р.М.Ерниязов бу байрамга бағишлаб ўтказилаётган тадбирга Иккинчи жаҳон уруши 1941-1945 йилларда Ўзбекистон Республикасида эвакуация қилинган болалар учун ташкил қилинган Тошкент шаҳридаги 20 – сонли Махсус иқтидорли етим болалар уйи тарбиланувчилари: собиқ харбий офицери, 1934 йил туғилган Н. Исхаков ; Фарғона ва Каттақўрғон драма театри бадий хореографи, 1938 йил туғилган Х.И. Хатамова; Миллий хавфсизлик хизмати катта офицери, 1939 йил туғилган В.Л. Кудрявцевлар билан тингловчиларни таништирди.
Суҳбат даврида Иккинчи жаҳон уруши йилларда Ватанимизга эвакуация қилинган собиқ етим уйлари тарбияланувчилари томонидан 2000 йил ишлаб чиқарилан “Дети Войны” ва “Ташкент 1941-1945” хужжатли фильмлар намойиш этилди. Фильмдан сўнг меҳмонларга сўз берилди. Улар Ватанимизнинг оғир кунларида ота-онасиз, бошпонасиз қолиб, Бешёғоч дахасида янги ташкил қилинган 20-сонли Махсус иқтидорли болалар Меҳрибонлик уйига жойлаштирилгани, кейинчалик ушбу Меҳрибонлик уйида тарбияланган болалардан олимлар, рассомлар, композтор ва иқтидорли мутахасислар вояга етгани ҳақида сўзлаб беришди.
Учрашув иштирочкилари эвакуация қилинган Россельмаш заводи, яъни Тошкент Экскаватор заводининг Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ходимлари хайкалига гул дасталар қўйишди.
Хотира ва Қадрлаш куни билан чин юракдан муборакбод этамиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: