Сурхон Термиз Дарё Портида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди

Байрам арафасида Термиз дарё Портида кекса авлод вакилларига, хусусан, мехнат фахрийларига кўрсатилган катта ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир юксак намунаси бўлди.

Термиз дарё порти касаба уюшмаси томонидан кўп йиллардан бери ишлаб келган хозирги кунда  кекса ёшдаги  178 нафар меҳнат фахрийларидан мунтазам хабар олиш, турмуш шароитларини яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, моддий ҳамда маънавий кўмак бериш чоралари кўриб борилмоқда.

Байрам муносабати билан Термиз дарё портида мехнат фахрийлари учун байрам дастурхони тузатилиб,байрам билан қутлаб, қимматбаҳо совғалар улашилди.

Мехнат фахрийлари бундай ғамхўрлик ҳамда эътибордан хурсанд бўлиб, “Осмонимиз мусаффо, турмушимиз янада фаровон, Президентимиз омон бўлсин!” дея дуо қилади,  82 ёшли мехнат фахрийси  Хужамберди Италмасов.

Ота-боболаримиз тинч ва фаровон ҳаёт учун жон олиб, жон беришган, уларнинг хотирасини эъзозлаш, номларини ёд этиш, ҳозирги пайтда ҳаёт бўлган уруш – қатнашчилари хамда мехнат фахрийларига ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш бурчимиздир.

Print Friendly, PDF & Email