Сайёр қабул – инсон манфаати ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси

Ўзбекистон 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида шу йил 20-21 июль кунлари Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшмасининг тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ишчи-ходимлари вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулини тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тургунов О.Т., тармоқ  касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош юрисконсульти Каримов Д.А., вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари раисининг ўринбосари Ахмедов И.Н., вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мейлиев Б.лар томонидан ўтказилди. Сўз бошида Тургунов О.Т. 2017 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳрида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форумда қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастурининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Шундан кейин сайёр қабулга ёзилган жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг муаммоли масалалари юзасидан савол-жавоблар олиб борилиб, сайёр қабулига келган барча жамоаларнинг вакиллари томонидан берилган саволларга мутасадди ўртоқлар томонидан кенг қамровли тушунтиришлар ва аниқ жавоблар бериб борилди. Жумладан, Китоб қурилиш ва хизмат кўрсатиш коллежи касаба уюшма қўмитаси раиси Азизов С. “2013-2014 йиллар мобайнида коллеж Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасига аъзо эдик ва 2 йиллик бадал ҳисобидан бизга ҳеч нима тақдим этмади. Бу масала бўйича кўп мурожаат қилдик натижа бўлмади”– деган савол берди.

2013-2014 йиллар давомидаги фаолият юзасидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши билан мазкур коллеж бухгалтери томонидан солиштирма-далолатнома орқали назарда тутилган бўлса, коллеж касаба уюшмаси маблағларини моддий ёрдам ёки бошқа кўринишдаги тўлов сифатида олиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Қарши транспорт касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси раиси Рўзиева Насиба “Аёллар 54 ёшда, иш стажининг 20 йилдан ошганлиги муносабати билан пенсияга чиқиш учун ҳужжатларини расмийлаштириши мумкин. Шу ҳолатда иш берувчи ташаббуси билан шу ходим ўртасида меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми?-деган савол билан мурожаат қилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Бош юрисконсульти Каримов Д.А. бунга қуйидагича жавоб берди: “Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг  7-моддасига биноан аёлларнинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи 55 ёш қилиб белгиланганлиги сабабли аёл ёшга доир эмас, балки қонуннинг 121-моддасига кўра умумий белгиланган ёшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига биноан 54 ёшда пенсияга чиқиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 40-1-бандига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига биноан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар”- дейилган. Демак иш берувчи ташаббуси билан 54 ёшга кирган аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин эмас”.

Сўнгра “Санжар капитал қурилиш” хусусий корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Холиқулов Б. “бошланғич касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан бериладиган  санаторий йўлланмаларини олиш учун маблағ етмаган тақдирда, санаторий учун йўлланмаларни қандай тартибда олса бўлади”- деган савол билан мурожаат қилди.

Корхонанинг жамоа шартномасида ишчи-ходимларнинг соғломлаштириш бандида мазкур йўналишда маблағ ажратилган тақдирда корхона ҳисобидан ишчи-ходимларни санаторийлар учун йўлланма олиш мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, сайёр йиғилишда Қашқадарё Автомобиль ўқув ишлаб чиқариш комбинати касаба қўмитаси раиси Янгибоев Т., Қарши шаҳридаги “Пахлавон” хусусий фирмасидан Холиқулов Б., Лойиҳа қидирув МЧЖ вакили Чориев Х. ва бошқалар сўзга чиқиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email