Ёзги дам олишдан болаларимиз мамнун

Тармоқ тизимидаги “Самарқандтранс агентлиги” ҳомийлигидаги “Дўстлик” болалар оромгоҳида 2017  йил ёзги мавсумда 2 даврада 300 нафар болалар дам олдириб, соғломлаштирилди.

Мавсум олдидан оромгоҳ И.Х.Хамраев бошчилигидаги ҳомий ташкилот  “Самарқандтранс Маркази” ҳамда унинг тасарруфидаги транспорт ташкилотлари кўмагида намунали тарзда таъмирланиб, барча ётоқхоналарда кроват ва кўрпа-тўшак ва чойшаблар янгиланди, дам олувчи болаларлар учун 200 ўринли шинам ошхонада ҳар кунлик (меню) таомномага асосан қўли ширин ошпазлар томонидан турли хил хуштаъм ва мазали таомлар тайёрлаб берилди.

Ёзги мавсум давомида тармоқ тизимидаги ишчи-ходимларнинг 300 нафар болалари имтиёзли дам олдирилган бўлса, Самарқанд шаҳридаги 1 ва 10 Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳомийлар ҳисобидан бепул дам олдирилиб, соғломлаштирилди.

Оромгоҳда доимий равишда тиббиёт хонаси, навбатчи ИИБ ва ЁХХ ва ДСЭНМ ходимлари оромгох дам олувчилари хизматида бўлишди. Болаларни ёзги дам олдирилиши давомида уларга жами 19 нафар, шундан 6 нафар тарбиячи, 5  нафар етакчи ва 8 нафар бошқа ходимлар хизмат кўрсатишди.

Мавсум давомида болажонлар ўртасида турли мусобақа ва кўрик  танловлар ўтказиш анъанага  айлантирилди. Спортнинг турли йўналишларида беллашувлар ташкил этилди.. “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида турли маданий маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари “Биз Ўзбекистон фарзандларимиз”, “Ватан келажаги учун муносиб фарзандлар бўламиз”, “Китоб бизнинг дўстимиз”, “Эртаклар оламига саёҳат”, “Китоб яхшими компьютер” мавзуидаги тадбирларда ёшлар фаол иштирок этиб, ўз дунёқарашларини намаён этишди. Бундан ташқари “Энг наъмунали гуруҳ”, “Оромгоҳнинг энг наъмунали дам олувчиси” наминацияларида танловлар ғолиблари ҳомий ташкилотларнинг совғалари билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда оромгоҳ жамоаси ва ҳомий ташкилотлар болажонларга ёз мавсумининг завқли ҳар лаҳзасини ҳис қилиш имкониятини яратди.Шу билан биргаликда болалар учун фильмлар ва Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани санъаткорлари ва бадиий ҳавоскорлари томонидан концертлар намойиш этилиб борилди.

Оромгоҳда болаларнинг мароқли дам олишларини таъминлаш учун “Самарқандтранс Маркази” раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳ.Содиқов ва оромгоҳ раҳбари Т.Махсумов ҳамда жонкуяр тарбиячилар доимий равишда болалар билан биргаликда бўлишиб, уларнинг соғликларини тиклаш мавсумини самарали ўтказилишида ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келишди.

 

Print Friendly, PDF & Email