Спортнинг мини — футбол тури мусобақаси ташкил этилди

Бугун юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

 Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни  спортнинг  оммавий  турларига  қизиқишини янада кучайтириш,  спортнинг мини-футбол турини  оммавийлигини  ошириш  ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами муносабати билан  Сурхондарё вилояти ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  ходимлар  ўртасида спортнинг мини — футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ўтказилган мазкур беллашувнинг саралаш босқичида 22 та жамоа ўзаро куч синашди. Улар орасидан энг кучлилари финалга етиб келишди.

Жарқўрғон  қурилиш ва гидротехника касб хунар коллежи жамоаси биринчи, Шеробод   туман йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси жамоаси  иккинчи, Музработ   туман йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

 Шунингдек, мазкур беллашувда “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши тўп урар”, “Энг интизомли ўйинчи”, “Энг аҳил жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилиниб, ғолиб ва совриндорлар вилоят  тармоқ касаба уюшма  қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email