Сурхондарё вилояти Узун қурилиш ва уй жой коммунал хўжалик касб хунар коллежи мехнат жамоасида ташкил этилган маънавий ва маърифий тадбирда давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи бўлган конституциянинг мазмун моҳияти ва халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни борасида сўз борди.
Тадбирда “Конституция-Бош қомусимиз” мавзуда тармоқ касаба уюшма қўмита раиси Б.Ж.Хаитов маъруза қилиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стретегияси» ни амалга оширишда Конституциямизнинг асосий қоидалари, тамойил ва мақсадлари, мамлакатимизда яратилган ва самарали фаолият кўрсатаётган мукаммал қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг, демократлаштириш ва эркинлаштириш, таркибий туб ўзгаришлар ва мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича пухта ўйланган узоқ муддатли дастурнинг асосини ташкил этишини ўз маърузаларида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бундан 25 йил аввал демократик тамойиллар асосида қабул қилинган Асосий қонунимиз мамлакатимизда янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси ҳисобланади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилиб маънавий ва маърифий тадбир учун тайёрланган видеороликлар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди хамда тадбир якунида ёш авлодни тарбиялашдаги самарали хизматлари,жамоат ишларидаги иштироки учун айрим касаба уюшма фаолларига тармоқ касаба уюшма қўмитасининг ташаккурномалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: