«Тозалик тадбири» ўтказилди

Қашқадарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Қарши транспорт касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан “Тозалик тадбири” ўтказилди. Тадбирда касаба уюшмаси ишида фаоллик кўрсатиб келаётган 54 нафар ўқитувчи ходимлар ва талаба ўқувчилар иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад атроф-муҳитни озода сақлаш, борлиқнинг мусаффолигига кўмаклашиш ва қиш мавсумини саранжом ҳолда кутиб олишдан иборатдир.

Дарҳақиқат тозалик – соғлом ҳаёт гарови дейишади доноларимиз. Бу каби тадбирлар тизимдаги бир-қатор корхона ва ташкилотларда ҳам ўтказилиб борилмоқда зеро юртимиз ободлиги кўнглимиз шодлиги демакдир

Print Friendly, PDF & Email