Денов автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси ҳамда Денов қурилиш ва транспорт касб хунар коллежида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиқган Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Б.Хаитов, — ўз сўзида, Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини ва бош йўналиши бўлмоғи шартлиги, мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ватан равнақи ҳамда жамият тараққиётига хизмат қилиб келаётган умумбашарий ғоялар сингдирилганлигини кўриш мумкин, — дея таъкидлади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Конституциямиз, унда белгиланган инсон ҳуқуқлари, шахс ва жамият манфаатларига оид нормаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтиришга кўмак беришдан иборатдир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: